1

Уммон султонлигида ҳам сув тошқинлари бошланди

ДУНЁ 16.04.2024, 12:33
Уммон султонлигида ҳам сув тошқинлари бошланди

Уммон султонлигида содир бўлган кучли сув тошқини оқибатида камида 17 киши, жумладан, тўққиз нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Табиий офат бир қанча вилоятларга тарқалган.

Тошқинга сўнгги бир неча кун ичида ёғган кучли ёмғир сабаб бўлган. Қутқарувчилар табиий офатдан омон қолганлар ва жабрланганларни қидирмоқда.

Ўтган ой Индонезиянинг Ғарбий Суматра провинциясида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари 26 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Шунингдек, Аргентина пойтахтини сув босган. Уйларнинг ертўласи сув остида қолиб, бир киши ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1