АсосийJamiyat

Қашқадарёда маънавий-маърифий ишларга масъулиятсизлик билан қараган раҳбарларга интизомий жазо берилди

'Қашқадарёда маънавий-маърифий ишларга масъулиятсизлик билан қараган раҳбарларга интизомий жазо берилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил  22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилган эди. Унда соҳа масъулларига қатор вазифалар юкланиб, тегишли топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси ҳудудларда қандай таъминланмоқда? Вилоятда маънавий-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилганми? Мазкур саволларга жавоб топиш мақсадида Республика Ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги 16 та туман/шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши, 28 та мактаб, 14 та ахборот-кутубхона маркази, 12 та маданият маркази, 2 та театр, 11 та истироҳат боғи, 32 та идора ва корхоналарнинг маънавий-маърифий ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимиятида мазкур ўрганиш натижалари юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ва Қашқадарё вилояти ҳокими,  вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Муроджон Азимов, туман маънавият ва маърифат кенгаши раислари, соҳага масъул ходимлар иштирок этди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ўрганиш натижалари бўйича танқидий-таҳлилий фикрларини билдирди, масъулиятсизликнинг оқибати эртамизга таъсир қилишини айтиб, “Ўрганиш натижаларида кўрсатилган камчиликлар аввало соҳа ривожи учун муҳимлиги, муаммоларни беркитиш эмас, уни ҳал қилиш, ечим топиш асосий мақсад бўлиши керак. Ҳа, ютуқлар ҳам бор. Бироқ уларга маҳлиё бўлиш, тарбия, маърифат билан боғлиқ ишларни орқага суриш, "қўл учида" ишлаш – келажакка қилинган ҳиёнатдир. Буни асло кечириб бўлмайди”, деди.

Зеро, айрим туман  Маънавият ва маърифат кенгашлари томонидан ўтказилган йиғилишларга жиддий ёндошилмагани, ижтимоий-маънавий муҳит таҳлили йўқлиги, маърифий ишларга етарлича эътибор қаратилмаган, соҳага оид вазифалар ижроси қўл учидагина бажарилгани танқид қилинди.

Аниқ мақсадга қаратилган ўрганишлар эса олиб борилмаган. Ижтимоий-маънавий муҳит таҳлили мавжуд эмас. 

Бир қатор туман ҳокимликлари томонидан орттирилган маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маънавий-маърифий ишлар учун умуман маблағ ажратилмаган. Бу билан маърифат масаласига жиддий қаралмагани, соҳага масъул экани ҳам унутилган гўё.

Соҳага бундай масъулиятсизлик билан қараган масъул раҳбарлар огоҳлантирилиб, интизомий жазо чоралари кўрилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар