1

Тошкентда ток уриб вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва ўринбосари қамалди (видео)

ЖИНОЯТ 17.04.2024, 10:20
Тошкентда ток уриб вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва ўринбосари қамалди (видео)

Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этиши ортидан мактаб директори ва "замдиректори"га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди ҳукмига кўра, "замдиректор" ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мактаб директори ҳам ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1