Дубай шаҳридаги Халқаро аэропортда қўниш йўлагининг сув босиши ва ҳаво кемаларининг ҳаракатланишига чекловлар туфайли қўниш имкони бўлмаганлиги сабабли, бугун, 17 апрель куни, HY333 рейси, Тошкент - Дубай йўналиши бўйича Фужейра шаҳридаги Халқаро аэропортга қўнди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари хабар қилди.
Шу муносабат билан, бугун, 17 апрель куни, HY333/334 рейслари ўзгартирилган маршрут бўйича қуйидаги ҳаракат жадвали асосида амалга оширилади:
Фужейрадан учиш вақти маҳаллий вақт билан 19:10
Дубайга келиш вақти маҳаллий вақт билан 19:30
Дубайдан учиш вақти маҳаллий вақт билан 21:30
Тошкентга келиш вақти маҳаллий вақт билан 23:30