1

Самарқандда фуқарони пул эвазига Исроилга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 20.04.2024, 14:13
Самарқандда фуқарони пул эвазига Исроилга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаролар У.Р., З.М. ва А.С. фуқаро Ҳ.Ш.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия давлати орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1