1

Қашқадарёда бир йигит “самосуд” қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 22.04.2024, 11:57
Қашқадарёда бир йигит “самосуд” қилинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда бир йигит ўзаро келишмовчилик сабаб “самосуд” қилингани акс этган видеолавҳа тарқалди. 

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, видиодаги ҳолат жорий йилнинг  21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда содир бўлган. Қарши шаҳрида яшовчи Т.А.  танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи  Х. Д.ни Қарши шаҳар “Ватанпарварлар боғи” олдидан “Матиз” русумли автомашинага миндириб,  шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1