1

Туркияда "массаж"чи ниқобидаги ўзбек фоҳишалари қўлга олинди

ДУНЁ 22.04.2024, 12:11
Туркияда "массаж"чи ниқобидаги ўзбек фоҳишалари қўлга олинди

Кожаэлида турк полицияси массаж салони ниқоби остида фаолият юритаётган фоҳишахонага рейд ўтказди, деб хабар бермоқда ensonhaber нашри. 

Рейд давомида 6 та давлат – Кения, Непал, Таиланд, Туркманистон, Жанубий Африка ва Ўзбекистон фуқаролигига эга 8 нафар аёл меҳмонхонанинг биринчи қаватидаги массаж хонасида фоҳишалик қилаётган пайтида қўлга олинган. 

Аниқланишича, аёллар салонда ноқонуний ишлаган. Фоҳишалар ўз юртларига депортация қилиниши, массаж салони эгасига нисбатан тергов бошлангани қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1