1

Эртага баъзи ҳудудларда момақалдироқ билан кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 22.04.2024, 13:27
Эртага баъзи ҳудудларда момақалдироқ билан кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-26 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Эртага – 23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

24 апрелда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

25-26 апрель кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-18о, кундуз кунлари 24-29о бўлади.

22-26 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

24-25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

22 апрелда ҳарорат кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

22-23 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда: ҳаво ўзгариб туради, 22-23 апрель ва 25 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.  24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17о, кундуз кунлари 23-28о бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1