АсосийJinoyat

Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

'Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди'ning rasmi

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний алкагол маҳсулотларини ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилган. 

Шаҳрисабз туманининг “Истиқбол” маҳалласидаги хонадонлардан бирида Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаролар Қ.Ш, Р.Ж, Ж.С, Ж.И,  С.И ва Р. Жлар ноқонуний равишда қўлбола ароқ ишлаб чиқариш мақсадида яширин цех ташкил қилгани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган.

Яширин цехдан 34 дона 20 литр сиғимдаги идишга солинган жами 680 литр спирт, турли ҳажм ва номдаги ароқ маҳсулоти, аксиз маркалар, “Q-kod” ёрлиқлари, шиша қопқоқлари,  тарози, шиша қопқоғини махкамлаш учун мўлжалланган станок, блок ясаш учун станок, сана қўйиш учун мухр, газ балон - жами 535.428.000 сўмлик маҳсулотлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар