1

"Ўзметкомбинат" ходими ўзини осиб, жонига қасд қилди

ЖАМИЯТ 23.04.2024, 10:21
"Ўзметкомбинат" ходими ўзини осиб, жонига қасд қилди

"Ўзметкомбинат" ходими ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақида Бекобод шаҳар прокуратураси маълум қилди. 

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 17 апрель куни соат 09:00 атрофида содир бўлган. Бекобод шаҳар "Андижон" МФЙда яшовчи фуқаро К. Ш. "Ўзметкомбинат" АЖга қарашли “Навли прокат бўлими”нинг омборхонасида ўзини-ўзи осиб жонига қасд қилган.

Ҳлим сабабини аниқлаш юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумнинг ўлимига бўйин аъзолари сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.

Шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслигини аниқланган.

Марҳум ўзини 1,5 метр бўлган "арқон"да осган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича талабнома юборилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар прокурори томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1