1

"Свет" ва газ учун компенсация кимларга берилади?

ЖАМИЯТ 23.04.2024, 11:44
Теглар: компенсация
"Свет" ва газ учун компенсация кимларга берилади?

Ҳукумат Қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига қишки мавсумда электр энергияси ва табиий газнинг истеъмол меъёрларидан ортган қисми учун давлат томонидан компенсация тўлаб берилиши ҳақидаги банд мавжуд. 

Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ушбу имтиёзни олиш тартиблари ҳақида маълумот берди.  

Кимлар эҳтиёжманд оила сифатида компенсация олиши мумкин?

Имтиёзлар "Ижтимоий ҳимоя миллий реестри"даги кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга берилади.  

"Ижтимоий ҳимоя миллий реестри"га киритилмаганлар ҳам компенсация олиши мумкинми?

Реестрга киритилмаган, «маҳалла еттилиги» хулосасига асосан аниқланган эҳтиёжманд оилалар ҳам компенсация олиши мумкин.  

Компенсация қачон берилади?

Эҳтиёжманд оилалар компенсация олиш учун ноябрь-март ойлари давомида, ҳар ойнинг 15-кунига қадар «Инсон» ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилишлари талаб этилади. Шундан сўнг, «Инсон» ижтимоий марказлари эҳтиёжманд оиланинг маълумотларини ариза берилган ойнинг 25-санасига қадар ягона реестрга киритади.  

Кейинги босқичда эҳтиёжманд оиланинг электр энергияси ва табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотлари ўрганиб чиқилади. Эҳтиёжманд оилалар учун тўлов рўйхати шакллантирилиб, компенсация учун зарур маблағлар АТ «Халқ банки»га юборилади. Компенсация ариза юборилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасигача банк пластик карталарига ўтказиб берилади.  

Қанча миқдорда компенсация берилади?

Табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 кубометргача, электр энергияси учун эса 150 киловатт/соатгача миқдор компенсация қилиб берилади.

 

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда компенсация эвазига ерни олиб қўйиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маълум қилинди

21.04.2021, 15:54

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.Мазкур Қонун лойиҳасининг мақсади жисмоний ва...
​​ Қаршида бузилган уй- жойлар учун компенсация пуллари тўлаб берилмоқда

10.12.2019, 08:51

Қарши шаҳрида бино-иншооти бузилиб, ер участкаси олиб қўйилган ва компенсация пули тўланмай қолган жисмоний ва юридик шахслар олдидаги қарздорлик яқин вақтдан бошлаб давлат бюджетидан тўлаб...
Янги тартиб: Эндиликда келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулк бузиб ташланмайди

18.11.2019, 13:34

Ҳукумат қарори билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Унга кўра:* ер...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1