1

Хитойдаги сув тошқинлари оқибатида 110 минг киши эвакуация қилинган

ДУНЁ 23.04.2024, 23:26
Хитойдаги сув тошқинлари оқибатида 110 минг киши эвакуация қилинган

Хитой жанубида сув тошқинлари давом этмоқда. Гуандун провинциясига ёпирилган кучли ёғингарчиликлар расмийларни мамлакатнинг аҳоли тиғиз яшайдиган ушбу қисмида 110 минг кишини эвакуация қилишга мажбур қилди. Бу ҳақда Xinhua давлат ахборот агентлиги хабар берди. 

22 апрель ҳолатига кўра, тўрт киши ҳалок бўлиб, яна 10 киши бедарак йўқолган.

Агентликка кўра, 36 та уй қулаган, яна 48 таси жиддий шикастланган. Сув тошқинлари етказган жами зарар миқдори айни вақтга келиб 140 млн юандан ортиққа (19 млн АҚШ доллари) баҳоланмоқда.

Мамлакатнинг бошқа қисмларида, жумладан Пекин, Тянцзин ва Ҳэбэй провинциясида ҳам “ўртача кучлиликдаги” ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1