1

Лондонда машғулот вақтида қироллик отлари қочиб кетди (видео)

ДУНЁ 24.04.2024, 23:54
Лондонда машғулот вақтида қироллик отлари қочиб кетди (видео)

Англия пойтахти Лондонда машғулот пайтида қочиб кетган қироллик отлари кўчаларда вайронагарчиликка сабаб бўлди. Бу ҳақда "ihlas Haber Ajansı" хабар берди.  

Содир бўлган бахтсиз ҳодисада 4 киши тан жароҳати олган.

Лондонда Қироллик отлиқ полкига тегишли 5 та от Белгравиа ҳудудидаги кундалик машғулотлар вақтида чавандозларини ташлаб қочиб қолган. Кўчаларда тез югураётган отлар ваҳима келтириб чиқарди.  

Хабарларга кўра, отлардан бири Букингем саройи кўчасида машинага, бошқа от эса сайёҳлик автобусига келиб урилган. Гувоҳларнинг айтишича, от қонга беланган.

Лондон тез ёрдам хизмати томонидан берилган баёнотда, воқеада яраланган 4 кишининг шифохонага олиб кетилгани билдирилди.  

“Бироз вақт ўтгач, атрофдагиларнинг ёрдами билан отлар ушланиб, ветеринарга олиб кетилган”,– дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1