1

"Агар ғалаба қозонсангиз сочимни калга оламан"

СПОРТ 29.04.2024, 14:27
Теглар: Абдураҳмон Фозилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев
"Агар ғалаба қозонсангиз сочимни калга оламан"

Абдураҳмон Фозилов Индонезияга қарши ўйин олдидан Иброҳимҳалил Йўлдошев билан гаров боғлади.

Хабарингиз бор, бугун Қатар мезбонлигида ўтказилаётган Осиё кубоги доирасида ярим финал учрашувлари ўтказилади. Унда Индонезия - Ўзбекистон ва Япония - Ироқ жуфтликлари финал ва Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун майдонга тушади. 

Индонезия - Ўзбекистон учрашуви олдидан Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев билан гаров боғлади. Агар Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, Абдураҳмон Фозилов сочини калга олишини айтди. Агар натижа аксинча бўлса, Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг сочлари калга олинади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия - Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан 19:00 да, "Абдуллоҳ Бин Халифа" стадионида бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1