АсосийJamiyat

Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

'Энди Туркияни сув босмоқда (видео)'ning rasmi

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.

Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.

“Йўллар дарёга айланган, бир неча километр узунликдаги тирбандликлар юзага келган. Айрим метро бекатларини ёмғир суви босган”, дея ёзди маҳаллий нашрлар.

Пойтахтнинг айрим нуқталарида эҳтиёт чораси сифатида электр таъминоти узилган. Анқара губернаторининг маълум қилишича, сув тошқини билан боғлиқ 1330 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 930 тасига жавоб берилган.

Табиий офат оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бошқа янгиликлар