1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Рахимов Озод Садуллоевич Истанбул шаҳрининг Фатих туманида қўлга олинди. У у фирибгарлик ва одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.Бу ҳақида Бош консуллик хабар берди.
О.Рахимов Самарқанд вилоятида ҳам фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
2022-2023 йиллар мобайнида Истанбулда бир қанча Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини Туркия-Испания-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйлаб АҚШга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан уларнинг ҳар биридан 10-15 минг АҚШ доллари олиб, ваъдасини бажармаган.
Унинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган ватандошларимиздан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралмоқда.