АсосийЖамият

“Арсенал” 22 йилдан кейин яна Англия чемпиони

Лондоннинг “Арсенал” клуби 2025/26 йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди.

'“Арсенал” 22 йилдан кейин яна Англия чемпиони'ning rasmi

19 май куни бўлиб ўтган 37-тур учрашувларидан кейин чемпионлик тақдири расман ҳал бўлди. Микель Артета шогирдлари ўз майдонида “Бёрнли”ни мағлуб этди. Асосий рақобатчи — “Манчестер Сити” эса сафарда “Борнмут” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, муҳим очколарни йўқотди.

Натижада “Арсенал” очколарини 82 тага етказиб, муддатидан аввал чемпионликни кафолатлади. Пеп Гвардиола бошқараётган “Сити” эса 78 очко билан иккинчи ўринда қолди ва чемпионлик учун курашиш имкониятини йўқотди.

Бу “Арсенал” тарихидаги 14-чемпионлик ҳисобланади. Лондон клуби бундан аввал сўнгги марта 2003/04 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлганди.

Шу тариқа “Арсенал” йиллар давом этган кутишларга якун ясаб, яна Англия футболи тахтига қайтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '25 май куни давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 16:50

    25 май куни давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади

    Эртага, 25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.

    'Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 14:50

    Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди

    24 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди.

    'Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 09:46

    Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди

    Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ўринбосари маълум қилди.

    'Наманган гуллар фестивали Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 07:55

    Наманган гуллар фестивали Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди

    Тантанали очилиш маросимида Гиннес рекордлари сертификати вилоят ҳокимига топширилди.

    'Сўнгги қўнғироқ арафасида йўлларда назорат кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 05:31

    Сўнгги қўнғироқ арафасида йўлларда назорат кучайтирилди

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўнгги қўнғироқ муносабати билан ўқувчилар ва ота-оналарига алоҳида мурожаат билан чиқди.

    'Қурбон ҳайитида авиақатновлар кўпайтирилади'ning rasmi

    Жамият 23.05.2026 17:23

    Қурбон ҳайитида авиақатновлар кўпайтирилади

    Қурбон ҳайити муносабати билан ҳудудларга 28 та қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади.