1

Самарқандда "котлован" нотўғри қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди

ЖАМИЯТ 15.05.2024, 18:06
Самарқандда "котлован" нотўғри қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “котлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотга кўра, мазкур объект вилоятнинг Паст Дарғом тумани “Самарқанд” МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

Вазирлик ҳолатга доир қўшимча маълумотлар ўрганишлардан сўнг маълум қилинишини билдирди.

Пастдарғом тумани ҳокимлигига кўра, воқеа натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1