1

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган

ЖАМИЯТ 15.05.2024, 18:35
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган

Бугун, 15 май куни соат 09:11 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

“Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1