1

Ўзбекистонда рус тилини яхши биладиган 1200 киши Словакиядаги автомобиль заводида ишлаши мумкин

ЖАМИЯТ 17.05.2024, 08:37
Ўзбекистонда рус тилини яхши биладиган 1200 киши Словакиядаги автомобиль заводида ишлаши мумкин

Ўзбекистонда рус тилини яхши биладиган 1200 киши учун Словакиядаги автомобиль заводида иш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.

Ойлик маош 900 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар берилади, ходим тиббий суғурта қилинади. Иш ҳафтасига 5 кунни ташкил этади. Ишга 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган, рус тилини яхши биладиган эркаклар қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтган номзодлар рус тилидан онлайн тест орқали саралаб олинади.

Танловдан ўтган, иш берувчининг талабига мос келувчи номзодлар 4 кундан 7 кунгача амалий машғулотларни ўтайди. Машғулот тўловлари, ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1