1

Қизалоқ бувисининг қарамоғига топширилди

ЖАМИЯТ 17.05.2024, 18:18
Қизалоқ бувисининг қарамоғига топширилди

Россиядаота-онақарамоғисизқолганўзбекистонликқизватанигақайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

Март ойида Тошкент шаҳрида яшовчи В.Д. (аёл) Россиянинг Москва вилояти Люберци шаҳридаги васийлик органида бўлган икки ёшли набираси З.Н.ни қайтаришга ёрдам сўраб, бола ҳуқуқлари бўйича вакил идорасига мурожаат қилган. 

УнингонасиЗ.А. боланиэнагасигақолдириб, олибкетишучунқайтибкелмаган, шундансўнгэнагаполициягамурожаатқилган. Полиция ходимлари болани васийлик органига топшириб, қаровсиз бола сифатида рўйхатга олиб, янги исм ва фамилия қўйган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида 14 май куни қизалоқ Россиядан қайтарилди. Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилди.

В.Д. невараси билан боғлиқ халқаро даражадаги мазкур мураккаб вазиятни ижобий ҳал қилинишида иштирок этган барча мутасаддиларга ўз чуқур миннатдорлигини билдирди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1