1

Стол тенниси бўйича "Париж-2024" йўлланмаси учун баҳслар бошланди

СПОРТ 17.05.2024, 19:35
Стол тенниси бўйича "Париж-2024" йўлланмаси учун баҳслар бошланди

Тошкентда стол тенниси бўйича "Париж-2024" лицензион турнири бошланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълумот берди. 

Унга кўра, 19 майга қадар давом этадиган мусобақада 5 мамлакатдан 18 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Бугун турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Айни пайтда саралаш беллашувлари ўтказиляпти. Дастурга кўра, эртага саралаш босқичининг сўнгги ўйинлари ва чорак финал баҳслари, 19 май куни эса ярим финал ва финал беллашувлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик дастурида ўтадиган мусобақада фақат ғолиблар Олимпиада йўлланмасига эга бўлишади.

Унда қатнашаётган ҳамюртларимиз қуйидаги гуруҳлардан жой олган.

Эркаклар:

"В" гуруҳи: Шоҳруҳ Искандаров (Ўзбекистон), Ношад Аламиян (Эрон), Алишер Якупбаев (Қирғизистон).

"С" гуруҳи: Зоҳид Кенжаев (Ўзбекистон), Нима Аламиян (Эрон), Алан Курмангалиев (Қозоғистон).

Аёллар:

"А" гуруҳи: Розалина Ходжаева (Ўзбекистон), Махшид Астари (Эрон), Саида Кудусова (Қирғизистон), Сарвиноз Мирқодирова (Қозоғистон);

 "В" гуруҳи: Марҳабо Магдиева (Ўзбекистон), Анастасия Лаврова (Қозоғистон), Неда Шахсавари (Эрон), Аяна Уланбекова (Қирғизистон).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1