1

Пеленинг портрети 520 минг еврога баҳоланган

СПОРТ 18.05.2024, 18:30
Пеленинг портрети 520 минг еврога баҳоланган

Килиан Мбаппе ярим миллион евродан ортиқроққа Пеленинг портретини сотиб олди. 16 май куни ”ПСЖ“ футболчилари Артсуриал томонидан ташкил этилган хайрия аукционида иштирок этишди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

2023 йилда кўча рассоми Ҳопаре томонидан 200х150 см ўлчамда чизилган «Қирол» номли картина кимошди савдосида 5 минг евро бошланғич нарх билан қўйилди.

Дастлаб унга 6 киши даъвогарлик қилди. Нарх 300 минг еврога чиққанидан кейин Мбаппе ва ҳимоячи Ашраф Ҳакими курашни давом эттиришди. Килиан жамоадошидан юқори нарх айтиб, 520 минг евро тўлади. Бу — оқшомнинг энг катта хариди. Хайрия тадбири жами 2,7 млн евро йиғди.

Таъкидлаш керакки, картина бир йил аввал ҳам худди шундай кимошди савдосига қўйилган ва ҳатто сотилган, бироқ унинг натижалари парижликлар дарвозабони Серхио Риконинг отдан йиқилиб тушиши натижасида олган жиддий жароҳати туфайли бекор қилинганди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1