1

Тошкентда психотроп моддалар сақлаган икки кишига ҳукм ўқилди

ЖАМИЯТ 19.05.2024, 12:06
Тошкентда психотроп моддалар сақлаган икки кишига ҳукм ўқилди

Тошкентда “Долзарб қирқ кунлик” доирасида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган яна икки кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 24 апрелдаги ҳукмига кўра 1985 йилда туғилган Файзиев Алибек Шахруллоевич Жиноят кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан айбли деб топилган.
Суд томонидан унга нисбатан 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 14 майдаги ҳукмига кўра,  1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шухратович Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди билан айбли деб  топилган.

Суд томонидан унга нисбатан 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1