1

Эрон президенти вертолёти бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда

ДУНЁ 20.05.2024, 08:20
Эрон президенти вертолёти бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда

Эрон президенти вертолёти бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда, дея хабар бермоқда Reuters Эрон расмий вакилига таяниб.

Вертолёт сурати Эрон ОАВ томонидан эълон қилинди. Вертолёт қулагандан кейин тўлиқ ёниб кетган.

“Президент Раисий вертолёт ҳалокатидан кейин омон қолиши эҳтимоли паст”, — деди Эрон расмийси.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 май куни Эрон президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Вертолётда Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошем ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиян ҳам бўлган.

Иброҳим Раиси бугун чегара ҳудудида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашганди.

Ўзбекистон ТИВ ёрдамга тайёрлигини билдирди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1