АсосийJinoyat

Тошкент вилояти чегара постида тўппонча ва ҳарбий анжомларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланди

'Тошкент вилояти чегара постида тўппонча ва ҳарбий анжомларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланди'ning rasmi

Тошкент вилояти чегара постида автотранспорт воситасининг багаж қисмида ҳар хил тўрдаги ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона целлофан пакетда қуритилган гиёҳларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонга ўтиш учун "Ғишткўприк" чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан  ўтказилганда, автотранспорт воситасининг багаж қисмидан йўловчи божхона декларaциясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона "Макаров" номли пневматик тўппонча ва 10 дона ҳар хил тўрдаги ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона целлофан пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар