АсосийJinoyat

Бухорода тўй кортежи иштирокчиларига чора кўрилди(видео)

'Бухорода тўй кортежи иштирокчиларига чора кўрилди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 11 май куни Ғиждувон туманида тўй кортежини ташкил қилган бир гуруҳ ёшлар автомобиль йўлини тўсиб қўйгани тасвирланган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон туманида автомобиль йўлини тўсиб қўйиб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит берган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган ва қоидабузар ҳайдовчиларга чора кўрилган.

Қайд этилишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ушбу тўй кортежида иштирок этган барча транспорт воситалари топилган ва улар жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

    Бошқа янгиликлар