1

Фуқароларни чув тушириб келган трейдер қўлга олинди

ЖИНОЯТ 21.05.2024, 15:27
Фуқароларни чув тушириб келган трейдер қўлга олинди

Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли А.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1 мнл. сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар қилди. 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи 24 ёшли Э.С. содир этганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган П.Д., Ж.Р.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 1 мнл. сўм миқдоридаги пул маблағларини  ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1