АсосийJinoyat

"Права" олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

'"Права" олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий ўқув спорт техника клуби ўргатувчи устаси Б.М. фуқаро С.Ш.га “В.С.” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. .

Маълум қилинишича,  Департаментнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О. фуқаро Ю.Э.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар