АсосийJinoyat

Марғилонда 18 ёшли йигит 24 ёшли фуқарони юзи ва орқасига ўткир тиғли жисм билан урган

'Марғилонда 18 ёшли йигит 24 ёшли фуқарони юзи ва орқасига ўткир тиғли жисм билан урган'ning rasmi

Марғилон шаҳарида эски адоват ортидан оғир жиноят содир қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

 Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 май куни, 2006 йилда туғилган Марғилон шаҳарда яшовчи  фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида Янги боғи МФЙ да яшовчи 24 ёшли фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида,  С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Бошқа янгиликлар