1

Европа Иттифоқининг 3 давлати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

ДУНЁ 22.05.2024, 18:17
Европа Иттифоқининг 3 давлати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Норвегия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стере маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Ирландия бош вазири Саймон Харрис ва  Испания бош вазири Педро Санчес ҳам Фаластин давлатини тан олиш бўйича қарорни эълон қилди. Норвегия ва Испаниянинг қарори 28 майдан кучга киради.

"Ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган урушнинг авж олган вақтида биз исроилликлар ва фаластинликлар учун сиёсий ечим таклиф қиладиган ягона муқобилни сақлаб қолишимиз лозим: тинчлик ва хавфсизликда, ёнма-ён яшовчи икки давлат", — деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере.

Бу қарорлардан сўнг Европа Иттифоқининг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган мамлакатлари сони 13 тага етди.

Маълум қилинишича, Исроил Фаластин мустақиллигини тан олиш режалари туфайли Норвегия ва Ирландиядаги элчиларини чақириб олишга қарор қилган.

Маълумот учун, G7 (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ) давлатларидан ҳеч бири Фаластинни тан олмайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 193 аъзосидан 140 дан ортиғи тан олади.

Нашрнинг ёзишича, тегишли баёнот бугун маҳаллий вақт билан соат 8:00да эълон қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, бугун Норвегия ҳукумати томонидан ҳам худди шундай қарор қабул қилиниши мумкинлиги хабар қилинмоқда. 

"Дублин Фаластин давлатини тан олиш қарорини эълон қилишни Европанинг бошқа давлатлари мувофиқлаштирган. Ирландия Испания, Словения, Белгия, Норвегия ва Малта ҳукуматлари билан Фаластин давлатчилигини тан олиш масаласини муҳокама қилган", — дейилади хабарда. 

Фаластин мустақиллигини БМТга аъзо 130 дан ортиқ давлатлар, жумладан, Россия, Хитой ва Лотин Америкаси давлатлари тан олган. АҚШ ва Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари буни тан олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1