1

Қашқадарёда 14 та корхонани қасддан банкрот қилмоқчи бўлган шахслар ушланди

ЖИНОЯТ 23.05.2024, 16:55
Қашқадарёда 14 та корхонани қасддан банкрот қилмоқчи бўлган шахслар ушланди

Шаҳрисабзда корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.P.” ва “B.P.” МЧЖ масъул шахслари жами 14 та корхонадан олинган умумий қиймати 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини пулини бермаслик мақсадида “S.P.” МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келтириб, 1,2 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб талон-тарож қилганликлари, шунингдек “S.P.” МЧЖнинг 719 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан “B.P.” МЧЖ балансига ўтказиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1