1

Сурхондарёда V – VII асрларга оид археологик ёдгорлик уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилган

ЖАМИЯТ 23.05.2024, 20:35
Сурхондарёда V – VII асрларга оид археологик ёдгорлик уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилган

Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд. сўмлик зарар етказилган. Бу прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланди.

Шунингдек, Сариосиё туманидаги мил.авв. III–I асрларга оид “Ҳайвонтепа” археология ёдгорлигининг 3500 м3 майдони “М.И.С” хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатилишича, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1