1

Москвадаги хостелда юз берган ёнғинда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

ДУНЁ 24.05.2024, 12:18
Москвадаги хостелда юз берган ёнғинда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Шу йилнинг 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳри, Падиково қишлоғидаги ётоқхонада ёнғин содир бўлиб, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг дастлабки маълумотларига кўра, ёниб кетган хостелда 20 га яқин хорижлик яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган. Айни пайтда уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида жасадлар Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюросига юборилган.

Қайд этилишича, вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратига олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1