1

Тошкетда шубҳали ҳаракатлар қилаётган эркак қамалди (видео)

ЖИНОЯТ 24.05.2024, 15:46
Тошкетда шубҳали ҳаракатлар қилаётган эркак қамалди (видео)

Тошкентда хонадонларни кўз тирқишлари орқали кузатиб юрган шахс қўлга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати Darakchi.uz' га хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 май куни А.Б. исмли шахс тунги соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли 142-уйнинг хонадонларига кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.  

Мазкур ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 май куни МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбланаётган А.Б.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман судида суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, судланувчи МЖтКнинг 183-моддасига асосан 5 сутка қамалди. МЖтКнинг 194-моддасига асосан эса БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1