1

Ўзбекистонда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона тўлов тарифларини белгилаш чоралари кўрилмоқда

ЖАМИЯТ 24.05.2024, 19:20
Ўзбекистонда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона тўлов тарифларини белгилаш чоралари кўрилмоқда

Хоразм вилояти ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Унга кўра:

• Урганч шаҳри ва Урганч тумани бўйича аҳоли учун 5 880 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 80 640 сўм(ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.   

• Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманларида эса аҳоли учун 4 592 сўм ҳамда юридик шахслар учун 64 400 сўм(ҚҚС билан) тўлов тарифлари миқдори тасдиқланди.

Бу давлат раҳбарининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Маълумот учун, ҳозирда республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Қарши шаҳарлари ва Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланган эди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1