1

Ўзбекистонда ҳунармандлар немис тилининг Б1 даражасигача бепул ўқитилади

ЖАМИЯТ 24.05.2024, 21:23
Ўзбекистонда ҳунармандлар немис тилининг Б1 даражасигача бепул ўқитилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида вазирлик вакиллари Германия Федерал бандлик агентлиги раҳбари ҳамда Ҳунармандчилик палатаси кенгаши раҳбари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Унда бир қатор касблар бўйича Германияда хорижий ишчи кучига талаб юқорилиги, немис тилини биладиган, тажрибали мутахассислар учун барча эшиклар очиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, учрашувда электрик, мехатроника, металлга ишлов бериш, ҳунармандчилик соҳаларида диплом ва камида 5 йиллик касбий тажрибага эга фуқароларимизни Ўзбекистонда немис тилининг Б1 даражасигача бепул ўқитиш лойиҳаси таклиф этилди. Ўқув курсларини якунлаб имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар Германияга ишлаш учун жўнаб кетишади.

Шунингдек, виза, авиа чипта ва Германиядаги интеграция жараёнлари харажатлари иш берувчи томонидан тўлиқ қопланиши айтиб ўтилди. Ушбу пилот лойиҳа Германия Ҳунармандчилик палатаси орқали амалга оширилиб 100 нафар талабгор билан бошланади ва узоқ муддатли бандлиги таминланади.

Ўз навбатида немис тилини ўрганиш истагида бўлган ёш ҳунармандларга ҳам бепул ўқув курслари ташкил этилади ва Германия томонидан уларга стипендия тўланади.

Ушбу лойиҳани тез орада ишга тушириш учун Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандчилик палатаси марказий кенгашидан иборат делегация жорий йилнинг июл ойида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1