1

Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги дунё мундиалига мезбонлик қилади

СПОРТ 24.05.2024, 22:24
Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги дунё мундиалига мезбонлик қилади

Ўзбекистон жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари  футзал бўйича 2024 йилги дунё мундиалига мезбонлик қилади.

10-футзал бўйича Жаҳон чемпионатига айланадиган мазкур катта спорт тадбири Марказий Осиёда илк бора ўтказилса, Осиё қитъасида эса тўртинчи мундиал сифатида тарихдан ўрин олади.

Мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган турнирда амалдаги ғолиб Португалиядан тортиб, беш карра чемпион Бразилия, шунингдек, Франсия ва Янги Зеландия каби дебютантлар жам бўлишади.

Мундиалнинг қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 26 май куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтади.

Мезбон сифатида, айнан, Ўзбекистон танланганлиги ҳам юртимизда спорт бўйича эришилган натижалар ҳамда келгусида амалга оширилиши кутилаётган истиқболли режалар тасдиғидир. Турнир нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон футзали ривожида муҳим қадам бўлади!

Эслатиб ўтамиз, бу мамлакатда ўтказиладиган биринчи халқаро турнир эмас. Ўзбекистон 2022 йилнинг 1−19 июнь кунлари футбол бўйича У23 Осиё кубогига мезбонлик қилди. Бундан ташқари, 2023 йилнинг март ойида мамлакат ўз уйида У20 Осиё кубогини қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1