1

Раисийнинг ҳалокати бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди

ДУНЁ 25.05.2024, 09:41
Раисийнинг ҳалокати бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда “Ihlas Agency” хабар берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, содир бўлган воқеанинг айрим тафсилотларини кўриб чиқиш учун “кўпроқ вақт”керак. 

Дастлабки терговда аниқланишича, вертолёт мўлжалланган маршрут бўйлаб парвоз қилган ва йўналишини ўзгартирмаган. Ҳалокатдан тахминан бир ярим дақиқа олдин вертолёт учувчиси парвоз гуруҳидаги бошқа иккита вертолёт билан боғланган. 

”Ҳалокатга учраган вертолёт бўлакларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш талафот аниқланмади”, дейилади хабарда. 

Бош штаб маълумотларига кўра, вертолёт тоғ билан тўқнашганидан кейин ёниб кетган. Тергов шуни кўрсатдики, диспетчерлар ва экипаж ўртасидаги суҳбатларда ”шубҳали ҳеч нарса сезилмаган”. 

Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва яна 6 киши бўлган вертолёт 19 май куни кечқурун Озарбайжон чегарасига яқин жойда ҳалокатга учради. Унинг қолдиқлари 20 май куни эрталаб топилди. Ҳалокатда ҳеч ким тирик қолмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1