1

Бухоро ва Қорақалпоғистонда сертификат олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

ЖИНОЯТ 25.05.2024, 21:22
Бухоро ва Қорақалпоғистонда  сертификат олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида  сертификат олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Ш.Ш. фуқаро  М.Ж.га танишлари орқали “Миллий тил сертификати”ни олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро А.Б.ни танишлари ёрдамида “TOEFL iBT” номли “С1” сертификатини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1