1

"Қамчиқ"да транспорт ҳаракати чекланадими?

ЖАМИЯТ 26.05.2024, 09:10
"Қамчиқ"да транспорт ҳаракати чекланадими?

26-27 май кунларида Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқланиши ва тунги вақтда "Қамчиқ" довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 26-27 май кунларида Тошкентда халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли баъзи кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиши мумкин.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1