1

Трамп Украина можаросини тўхтата олишини айтди

ДУНЁ 26.05.2024, 16:22
Трамп Украина можаросини тўхтата олишини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп агар у қайта президентликка сайланса, Россия ва Украина ўртасидаги можарога барҳам бериш унинг устувор вазифаларидан бири бўлишини айтди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.

“Президентлик сайловида ғалаба қозонганимдан сўнг мен Украина ва Россия ўртасидаги даҳшатли урушга чек қўяман, шунда биз бошқа одамларнинг можароларига юзлаб миллион долларларни беҳуда сарфлашни тўхтатамиз”, деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Трамп АҚШ президент Жо Байден даврида жаҳон саҳнасида ҳурматни йўқотганини айтганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1