1

1 июндан меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилганларга субсидия тўланади

ЖАМИЯТ 27.05.2024, 13:36
1 июндан меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилганларга субсидия тўланади

2024 йил 1 июндан меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Қонунчиликка кўра, бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.

Бунда:

• субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

• меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

• меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1