1

Тошкент вилоятидаги заправка газдан узиб қўйилди

ЖАМИЯТ 27.05.2024, 13:50
Тошкент вилоятидаги заправка газдан узиб қўйилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида технологик регламент талабларига зид равишда фаолият юритган метан заправка газ таъминотидан ажратилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Оққўрғон туманида жойлашган “А.М.”МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технологик жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш жараёнида АГТКШ фаолиятида лицензиялаш талаб ва шартларига ҳамда технологик регламент талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётгани аниқланган. Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ табиий газ таъминотидан ажратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1