1

Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

ЖАМИЯТ 27.05.2024, 20:49
Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди. У 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. 

Унга кўра,

  • экспорт қилишга ёки республика ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;
  • юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;
  • жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.

Техник регламент:

  • хом ашё ва ингредиентлар;
  • ташиш ва сақлаш;
  • ишлаб чиқариш;
  • қадоқлаш;
  • тиббий огоҳлантиришларга талабларни белгилайди.

 

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражаларини белгилайди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг ўрамида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари тасдиқланмоқда.




 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1