Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келгани учун судга берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилиб судга шикоят қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди ушбу иш бўйича якуний қарорини эълон қилди.
Унга кўра, Авазбек Олимов шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 миллион сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта ҳаражатларини тўлаб берадиган бўлди.
Бундан ташқари хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланган.