АсосийDunyo

Эрдўған конституцияни ўзгартирмоқчи

'Эрдўған конституцияни ўзгартирмоқчи'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат конституциясига ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда Sabah хабар берди.

Қайд этилишича, Эрдўғон ўз нутқида бундан 64 йил аввал, 27 май куни юз берган давлат тўнтаришини тилга олиб, ўша кунларда қурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

“Бу мамлакатда давлат тўнтаришлари даври ортда қолди... Туркияда ҳокимият ва ҳукуматни шакллантиришнинг ягона йўли бор —сайловлар. Бошқа йўл билан сайлов участкаларидан ташқарида ҳокимиятга келишга уринаётганлар ўз мақсадларига эриша олмайди”, — деди Эрдўғон.

Сиёсатчи конституцияга ўзгартиришлар киритиш зарурлиги, ҳозиргиси “сиёсий элита манфаатларини акс эттириши”ни таъкидлаб, мамлакатга янги қонунлар тўплами кераклигини билдирди.

“Туркияда суверенитет халққа тегишли ва биз миллий иродамизни чеклайдиган ҳокимиятни тан олмаймиз. Бу позицияни барча соҳаларда ҳимоя қиламиз. Янги конституциянинг қабул қилиниши билан бу ютуқларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интиламиз”, — деди сиёсатчи.

    Бошқа янгиликлар