1

“Бахти Ташкентский”га оид жиноий иш судда кўрилмоқда

ЖАМИЯТ 28.05.2024, 19:35
“Бахти Ташкентский”га оид жиноий иш судда кўрилмоқда

“Бахти Ташкентский” одам ўлими билан тугаган қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича ҳам айбланмоқда

Жиноят олами вакили сифатида танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва у ташкил қилган жиноий уюшма аъзоларига оид иш бўйича суд жараёнлари бошланди. Жиноий уюшма таркибида «Бахти Ташкентский»нинг акаси Шухрат Қудратуллаев, ўғиллари Ихтиёр Қудратуллаев ва Бекзод Зафаровлар ҳам бор.

Жиноий ишида доирасида 37 нафар шахс суд қилинмоқда. Жиноий уюшма аъзолари қуйидагиларда айбланмоқда:

Қудратуллаев Бахтиёр Запарович – Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди (одам ўлими билан тугаган қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-модда 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми а-банди, в-банди (Фирибгарлик), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 276-модда 2-қисми а-банди, б-банди (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-модда 2-қисми б-банди, в-банди (Безорилик).


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1