АсосийJamiyat

Жиззахда портлаган машинада ҳалок бўлганлар маълум қилинди

'Жиззахда портлаган машинада ҳалок бўлганлар маълум қилинди'ning rasmi

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Жиззахда Нексия-2 портлагани акс этган видеолар тарқалган эди.  

Ушбу ЙТҲда неча киши вафот этгани аниқланди. Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 28 май куни Nexia-2 га ўрнатилган газ баллони портлаган.

ЙТҲ оқибатида машина ҳайдовчиси (1961 йилда туғилган), шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина шу куни М-39 Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар