АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп суд харажатларини қоплаш учун ўзининг Cessna Citation X самолётини сотиб юборди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Собиқ президент самолётидан 2016 йилда сайловолди кампаниясида фойдаланган. Самолётни келиб чиқиши эронлик қурилиш магнати ҳамда Трампнинг ҳомийси Мирдод Муайидий харид қилган.
Трамп бир нечта иш бўйича фигурант ҳисобланади, улар бўйича бу йил суд чиқарган қарорга кўра, собиқ президент салкам ярим миллиард доллар жарима тўлаши керак.






